АҚШ президенти Дональд Трамп Лас-Вегасдаги отишма муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда 2 октябрь, душанба куни Оқ уй сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Мотам 6 октябрь, жума кунигача давом этади.
Отишма қурбонларига ҳурмат рамзи сифатида АҚШ байроғи Оқ уй ва федерал ҳукуматнинг барча биноларида туширилади.
Шунингдек, Трампнинг кўрсатмасига биноан мамлакат миллий байроғи АҚШ элчихоналари, расмий ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва хориждаги бошқа объектлар, жумладан, ҳарбий объектлар ва ҳарбий-денгиз кемаларида ҳам туширилади.
Эслатиб ўтамиз, Лас-Вегасда юз берган оммавий қотиллик оқибатида 58 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)