БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Испания ҳукуматини демократик чоралар ёрдамида Каталония атрофидаги низолар авжини пасайтиришга чақирди, деб ёзади «РБК».
«Бош котиб Испания демократик институтлари муаммо ечимини топишига умид қилмоқда», — деди БМТ бош котибининг расмий вакили Фархан Хак.
Унинг таъкидлашича, инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Испания ҳукумати Каталония мустақиллиги ҳақидаги референдум куни юз берган барча зўравонлик хатти-ҳаракатларни «пухта, мустақил ва холисона текширишини» талаб қилган.
Изоҳ (0)