1 октябрь куни Каталония мустақиллиги учун бўлиб ўтган референдум жараёнида 431 нафар полиция офицери ва Испания фуқаролик гвардияси ходимлари жароҳат олди. Бу ҳақда Испания ИИВга асосланиб Europa Press маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Идорада таъкидланишича, жароҳат олганлар сони 2 октябрь, душанба куни, ҳуқуқ тартибот ходимлари суд қарорини бажариш вақтида дуч келган тўқнашув жараёнида олган барча кўкаришлари, тирнашлари ва ҳатто тишланган жойлари маълум бўлгач ортиб кетди.
1 октябрь, якшанба куни Испания ҳукумати 11 нафар ҳарбий яраланганини маълум қилганди, бироздан кейин уларнинг сони 39 кишига етган.
Шу билан бирга, женералитат 38 нафар одам жарблангани ҳақида хабар берганди. Маҳаллий вақт билан соат иккида женералитат 300 дан ортиқ одам жароҳат олганини санаган. Бир неча соат ичида уларнинг сони 450 кишига етган. Участкалар ёпилганидан сўнг, уларнинг сони 750 дан ортган. Сўнгги маълумотларга кўра, жароҳат олганлар сони салкам 900 кишини ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)