Сун сулоласи даврига оид қадимги Хитой санъати намунаси — мўйқалам ювишга мўлжалланган қадаҳ Гонконгдаги Sotheby’s аукционида рекорд даражадаги 37,7 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Аукцион уйи вакиллари қадаҳ Хитой сопол буюмлари рекордини янгилаганини маълум қилди. Илгариги рекорд 2014 йили ўрнатилган эди — ўшанда Мин сулоласи даврига оид қадаҳ 36 миллион долларга сотилган эди.
Қадаҳнинг бошланғич нархи экспертлар томонидан 10,2 миллион долларга баҳоланган эди. Аммо кимошди савдоси 20 дақиқа давом этди — номаълум харидор телефон қилиб, юқорида кўрсатилган суммани таклиф қилди.
Изоҳ (0)