MyDay 2017 йилда турмуш қурган таниқли инсонларни санаб ўтди.
Хонанда Сайёраи Жаҳон
«Ниҳол» мукофоти совриндори хонанда Сайёраи Жаҳон 15 январь куни турмушга чиқди.
Актриса Саида Саидбекова
Актриса Саида Саидбекова 28 январь куни турмушга чиқди.
Хонанда Лоланинг синглиси Асал
Хонанда Лоланинг синглиси Асалнинг никоҳ тўйи 30 апрель куни бўлиб ўтди. Асал кўпчиликка опаси Лоланинг Love me ва Super love клиплари орқали яхши таниш.
ВИА «Мароқанд» гуруҳи аъзоси Абдурашид Тошматов
7 август куни ВИА «Мароқанд» гуруҳи вакили Абдурашиднинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди.
Муҳаммадали Наврўзов
Клиплар ва фильмлардаги роллари билан анчагина мухлисларга эга бўлган шунингдек, режиссёр Зебо Наврўзованинг ўғли ва хонанда Шоҳруҳхоннинг укаси Муҳаммадали 7 август куни Иродахон исмли қизга уйланди.
Хонанда Тоҳир Усмонов
7 сентябрь куни, ўз таваллуд айёмида хонанда Тоҳир Усмонов бўйдоқлик билан хайрлашди.
Дизайнер Дилдора Қосимова
18 сентябрь куни таниқли дизайнерлардан бири Дилдора Қосимова турмушга чиқди.
Дилниёз Ғаффоров
«Элдидо» гуруҳи вакили Дилниёзнинг бахт оқшоми 17 сентябрь куни бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)