Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев оғир аҳволда шифохонада ҳаёт билан курашмоқда. Бу ҳақда актёрнинг қизи, актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Актриса отасининг шифохонага ётқизилгани ҳақида 30 сентябрь куни ёзган.
Дадам ҳозирда шифохонада ҳаёт билан курашаяпти. Улар ҳали халқимиз учун кўп яшашлари, кўп ижод қилишлари керак. Орзуларидаги «Баҳор қайтмайди 2» , «Алимардон Тўраевнинг қайтиши» фильмларини суратга олишни ниҳоясига етказишлари керак. Ўша фильмларни катта саҳнада премьера қилиб, Сиз азиз мухлислар билан дийдор кўришишлари керак.Лутфулла Саъдуллаев бундан аввал ҳам инфаркт ташхиси билан шифохонага ётқизилган эди. Ўшанда у қизи Муқаддас Саъдуллаеванинг «Бебаҳогинам» фильмидаги образи аччиқ тақдиридан куюниб, оғир аҳволга тушиб қолган эди.Муқаддас Саъдуллаева, актриса
Изоҳ (0)