Туркиянинг Global Architecture Develoment компанияси меъмори Гўкхан Авжиўғли 1 октябрь куни Тошкент вилоятининг муҳим туристик объектларини кўздан кечирди. Унга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди, деб хабар беради Uz24.
Қўмита раиси хорижий мутахассисга Тошкент вилоятидаги туристик объектлар, меҳмонхоналар ҳамда бошқа дам олиш ва кўнгилочар масканлар қуриш учун мўлжалланган объектларни кўрсатиб, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.
Даставвал туркиялик архитекторга «Белдерсой оромгоҳи» кўрсатилди. У ерда меҳмонхона, ресторан, бир қатор коттежлар қурилишига мўлжалланган ҳудудлар кўздан кечирилди.
Хорижий мутахассис билан «Чимён» туристик базаси ҳудудида меҳмонхона ва ресторан қурилиши кўзда тутилган жойлар ҳамда қурилиши тўхтаб қолган объектларни қайтадан қуриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, меҳмонга Чорвоқ сув омбори, Пирамида, Юсуфхона, Бурчмулла каби оромгоҳлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Global Architecture Develoment вакили танишиб чиққан ҳудудларда нодир туристик объектлар қуриш мумкинлигини эътироф этди.
Изоҳ (0)