Ўзбекистонда янги йилдан ягона ўқувчи формаси жорий этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ОАВ ходимлари билан учрашув чоғида маълум қилди, дея хабар беради «Darakchi.uz».
«Давлат раҳбари таъкидлаганидек, мактаб формасининг бир хилда бўлиши биринчи навбатда ўқувчилар ўртасидаги тенгликни таъминлайди. Ўқувчи билан талаба кийими ҳам бир-биридан фарқ қилиши керак. Форма борасидаги таклифимизни ота-оналар яхши қабул қилди. Шу пайтга қадар ҳам мактаб ўқувчиларининг ўз формалари бўлган, бироқ турли мактабларда турлича эди», — деди Улуғбек Иноятов.
Вазирга кўра, ҳозирда дизайнерлар бу борада иш олиб бормоқда. Яқинда бу кийимлар ота-оналар ва педагоглар муҳокамасига қўйилади. Келгуси йил январдан бошлаб эса дўконларга тарқатилади.
Изоҳ (0)