Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5—10 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 12—17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12—14, кундузи 17—19 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади, баъзи жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8—13, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10—15, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10—15, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12—17, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7—12, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2—7, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)