2 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги «Водил» ва «Маданият» чегара постлари пиёдалар учун очилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон 20 йил деганда илк марта давлат чегараларини белгилаб олди.
2. ИШИД Лас-Вегасдаги отишма учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Ҳодиса оқибатида ҳозиргача 58 киши ҳалок бўлди, 500 дан ортиқ одам жароҳат олди.
3. Ўзбекистонда доллар курси 6,16 сўмга пасайди. Кетма-кет тўртинчи ҳафта пасаяётган АҚШ доллари 3 октябрдан бошлаб 8060,80 сўм этиб белгиланди.
4. Ўзбекистонлик 400 мингга яқин меҳнат муҳожири Россиядан «депорт» қилинган ва «қора рўйхат»га киритилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги россиялик шериклар билан меҳнат муҳожирларини мазкур «қора рўйхат»дан чиқариш ва Россияга киришга тақиқ муддатини камайтириш устида ишламоқда.
5. Ўзбекистон Қозоғистонга электр энергия қарздорлиги бўйича 130 миллион доллар тўлади. Ўзбекистон яна 11,33 миллион доллар қарзни 2017 йил охиригача тўлаб беради.
Изоҳ (0)