Октябрь ойининг биринчи ҳафтасида Жиззах вилоятидаги «Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Россия қуролли кучларининг қўшма тактик машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
2 октябрь, душанба куни эрталабки соатларда Тошкентдаги аэродромга россиялик ҳарбий хизматчилар ўтирган борт келиб қўнди.
Ўқувлар Шавкат Мирзиёевнинг 4–5 апрель куни Москвага уюштирган давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия полигонларида икки марта қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилган эди.
Изоҳ (0)