Ўзбекистонда фаолият юритаётган 2 мингдан зиёд масжидни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида махсус сиртқи бўлим ташкил этилди. Бу ҳақда «Muslim.uz» хабар бермоқда.
Сиртқи бўлимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида идора тизимидаги масжидларда имом-хатиб вазифасида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.
2017—2018-ўқув йили учун махсус сиртқи бўлимга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 2 октябридан 10 октябрь кунига қадар қабул қилинади.
Абитуриентлар ўрта махсус ислом билим юртларининг ўқув дастурлари асосида фиқҳ, ақоид ва араб тили фанлари бўйича оғзаки ижодий имтиҳон топширади. Ўқиш муддати 3 йил.
Изоҳ (0)