ИШИД террорчи гуруҳи Лас-Вегасда оломонга қарата ўт очган Стивен Пэддок «яхши аскар» бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Шу билан бирга, баёнотда Пэддок ИШИДга алоқадорлигига бирор аниқ далиллар келтирилмаган. Полиция ҳозирча ҳодисани теракт деб ҳисобламаяпти.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий қотиллик деб баҳоланаётган ушбу воқеада камида 50 киши ўлдирилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)