КХДР қиймати 2,79 триллион доллар баҳоланаётган ўзлаштирилмаган фойдали қазилмаларга эга. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Kоrеа Resources компанияси ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Компанияга кўра, бу Жанубий Кореяга нисбатан 14 маротаба кўп.
Минерал захираларни қазиб олиш билан 38 компания банд, улардан 33 таси Хитойга тегишли. Шунингдек, қазилмаларни ўзлаштириш бўйича шартномалар Япония ва Франциянинг 2 тадан ҳамда бир Швейцария фирмаси билан тузилган.
Жанубий Корея корпорациялари бундай лойиҳаларда 2010 йилдан, тегишли тақиқ жорий этилганидан бери иштирок этмайди. Улар ўз вақтида КХДР қазиб олиш саноатига 42 миллион доллар сармоя киритган эди.
Изоҳ (0)