Испания полицияси ходимлари Каталония мустақиллиги референдумида сайлов участкаси вазифасини бажариши кутилган мактаблар ва бошқа иншоотларни одамлардан бўшатишни бошлади. «РИА Новости»нинг хабар беришича, баъзи жойларда одамлар куч билан ташқарига чиқариб ташланмоқда.
Nacio Digital нашри томонидан эълон қилинган видеода полиция ходимлари намойишчилар эгаллаб олган Барселонадаги Жауме Бальмес коллежидан одамларни бирма-бир куч билан олиб чиқаётганини кўриш мумкин.
https://twitter.com/emilialandaluce/status/914387551196209152
Ҳуқуқ-тартибот кучлари Каталония ҳукумати томонидан овоз бериш жараёнини ўтказиш жойи сифатида белгиланган барча ўқув муассасалари ва жамоат биноларни ёпиш тўғрисидаги фармон талабларини бажариш мақсадида одамларни коллеждан олиб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Каталонияда 1 октябрь куни бўлиб ўтаётган мустақиллик референдуми Испания марказий ҳукумати томонидан тан олинмаган, Испания Конституциявий суди томонидан ноқонуний деб топилган.
Изоҳ (0)