Жанубий Корея Қўшма Штатлар ҳарбий-денгиз кучлари авиаташувчи жанговар гуруҳини КХДР шарқий қирғоғига юбориш ҳақида АҚШ билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Биз АҚШ билан ‘Роналд Рейган’ атом авиаташувчиси бошчилигидаги жанговар гуруҳнинг Шарқий денгизда 15 октябрь атрофида амалга оширадиган ҳаракатлари режаси бўйича маслаҳатлашувлар олиб бормоқдамиз», — деди Жанубий Корея мудофаа вазирлигидаги манба.
АҚШ жанговар гуруҳи Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари билан ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)