Каталония полицияси 15 дан ортиқ сайлов участкасини ёпди ва бу участкаларда тинтувлар ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, полиция ходимларини тил мактаби ҳудудида жойлашган сайлов участкасига келган одамлар ўраб олган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари қўшимча куч сўраган.
Каталонияликлар референдум бошланишидан бир неча соат аввалоқ сайлов участкаси вазифасини бажариши белгиланган мактаблар олдида навбатга туришни бошлаган эди. Ёмғирли ҳавога қарамай, минглаб каталонияликлар овоз бериш жараёнини кутиб, кўчаларга чиқди.
Испания Конституциявий суди Каталония женералитети ва парламенти томонидан референдумни ўтказиш юзасидан қабул қилинган барча ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилган. Шу йўл билан Испания марказий ҳокимияти Каталония маъмуриятининг референдум ўтказиш бўйича кейинги барча ҳаракатларига ноқонуний тус берган.
Изоҳ (0)