2017 йилнинг сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тўрткўл, Амударё, Тахтакўпир ва Мўйноқ туманларида яшовчи 21 нафар ногирон ва ёши улуғ кексаларнинг хонадонларига борилиб, олиб юрувчи мобил қурилмаси ёрдамида паспортга туширилди ва тайёр паспортлар топширилди, деб хабар берди «KRuz.uz».
Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг 1 228 333 нафар фуқароси биометрик паспорт олиши лозим бўлиб, ҳозирги кунга қадар 1 033 274 нафарига биометрик паспорт берилган. Бу эса биометрик паспорт олиши керак бўлган аҳолининг 84,12 % ташкил этади. Келгусида белгиланган режани бажариш учун 195 059 нафар аҳолига биометрик паспорт берилиши керак.
Паспортларни тарқатиш ва фуқароларни биометрик паспортни олишга жалб этиш мақсадида SMS хабар орқали, ҳудудий профилактика инспекторлари ва маҳалла вакиллари ҳамкорлигида паспорт бўлинмасига жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)