2017 йилнинг 25 сентябрь куни соат 10:00 ларда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида фуқаро Денисов Алексей Владимирович ўзининг хонадонида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун бангихона сақлаб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Ашёвий далил тариқасида ичида 1,09 грамм «опий» гиёҳвандлик воситаси бўлган икки дона шприц расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун бангихона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)