АҚШ президенти Дональд Трамп Давлат котиби, молия вазири ва миллий разведка директори ўртасида Россия, Эрон ва КХДРга нисбатан санкцияларни кучайтиришга қаратилган қонунни қўллаш ваколатларини тақсимлаш бўйича меморандумни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Жумладан, Давлат котиби Рекс Тиллерсонга қонуннинг Россияга тааллуқли қатор моддалари бажарилиши, жумладан, сансияларнинг қонунчилик йўли билан мустаҳкамланишини назорат қилиш топширилган.
Тиллерсон «киберхавфсизликка зиён етказиши» мумкин бўлган кишиларга виза беришни рад этиш бўйича қарор қабул қилиш, Россия молиявий ташкилотларига нисбатан янги чекловлар қўлланиши учун ҳам жавоб беради.
Молия вазири Стивен Мнучин Россия ҳудудида коррупция тарқатилиши учун жорий этиладиган санкциялар билан шуғулланади. Шунингдек, Тиллерсон икковига Сурия ҳукуматига қурол-аслаҳа етказиб берадиганларга қарши чоралар кўриш топширилган.
Трамп меморандумига кўра, қонуннинг аксарият қисмларини амалга ошириш бўйича қарорлар Тиллерсон, Мнучин ва АҚШ миллий разведкаси раҳбари Дэниэль Коутс ўртасида ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда қабул қилиниши лозим.
Изоҳ (0)