Россиянинг Амур вилоятида хизматдошларини отиб ташлаган ҳарбий қўлга олиш чоғида ўлдирилди. Бу ҳақда Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Шарқий ҳарбий округ гарнизони аксилтеррор бўлинмаси томонидан қидирув тадбири давомида олдинроқ Амур вилоятидаги полигон ҳудудини қурол билан тарк этган ҳарбий хизматчи аниқланди ва қуршовга олинди. Қўлга олиш чоғида унинг томонидан қуролли қаршилик кўрсатилди ва аксилтеррор бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ҳаётига таҳдид туғилди. Шундан сўнг унга нисбатан хизмат қуроли қўлланди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Қуролли қаршилик кўрсатган ҳарбий хизматчи ўлимга олиб келган жароҳат олди. Ҳодиса жойида Россия мудофаа вазирлиги комиссияси ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, гумондор — доғистонлик Ҳасан Абдулаҳадов Амур вилоятидаги полигонда бир зобит ва икки аскарни отиб ташлаб, икки кишини яралаб, қочиб кетганди.
Изоҳ (0)