Американинг Дирборн шаҳрида (Мичиган штати) боғча ёшидаги болакай тасодифан ўқотар қурол топиб олди ва уч ёшдаги бошқа иккита болакайни жароҳатлади. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Аниқланишича, нохуш ҳодиса вақтида уйда энага бўлган. Қаровсиз қолдирилган ёш болакай қуролни топиб олган, шундан сўнг, бошқа иккита болага қарата ўқ узган. Полиция маълумотларига кўра, болакайлардан бири елкасидан жароҳат олган, яқин орада у оёққа туриб кетади. Яна бир жабрланувчи болакайнинг аҳволи эса оғир.
Полициячилар энагани ва уйда бўлган бошқа болаларни тергов қилди. Округ прокуратураси жиноий иш қўзғаш масаласини кўриб чиқмоқда.
Изоҳ (0)