Сомалида «Аш-Шабоб» жангариларининг ҳарбий базага ҳужуми оқибатида камида 17 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Reuters агентлигига кўра, жангарилар мамлакат пойтахти Могадишо ташқарисида жойлашган базага ҳужум қилди ва уни қўлга олди.
Ҳужум давомида ўқотар қурол ва портловчи модда тўлдирилган автомобиллардан фойдаланилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)