Qatar Airways авиакомпанияси 29 сентябрдан 1 октябрга қадар Ироқ Курдистонининг Арбиль ҳамда Сулаймония аэропортларига парвоз қилувчи барча рейсларини тўхтатади, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Anadolu агентлигининг маълум қилишича, Қатар авиакомпанияси бу каби қарорга Ироқ авиацияси раҳбариятининг талабидан сўнг келган. Рейсларнинг тўхтатилиши ҳукуматнинг автоном ҳудуд мустақиллиги учун ўтказилган референдумга жавоби бўлди.
Бунга қадар Turkish Airlines, EgyptAir ҳамда Ливаннинг Middle East Airlines авиакомпаниялари ҳам Курдистонга парвозларни бекор қилишлари ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, Курдистоннинг Ироқдан ажралиб чиқишини сайловчиларнинг 93 фоизи ёқлаган. Минтақадаги деярли барча мамлакатлар плебисситга қарши чиққан. Бағдод ўтказилган референдум конституцияга зид эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)