Россия президенти Владимир Путин ва унинг туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркиядаги музокаралар чоғида Сурия ва Ироқдаги вазиятни, курдлар референдумини, Москва ва Анқаранинг иқтисодий ҳамкорлигини, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлар оқимини муҳокама қилди. Бу ҳақда давлатлар раҳбарлари учрашувдан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».
«Қийинчиликларга қарамай, биз ижобий натижага эриша олдик», — деди Путин. Унинг маълумотларига кўра, Эрдўғон билан музокаралар чоғида улар Россия ва Туркиянинг Суриядаги деэскалация зоналари бўйича келишувларини тасдиқлай олган. «Бу келишувлар бизнинг умумий, жуда муҳим муваффақиятимиз деб ҳисоблайман. Бу келишувлар бизнинг дўстимиз, жаноб Эрдўғоннинг ҳам муваффақияти деб ҳисоблайман», — дея таъкидлади Путин.
Эрдўғон ўз навбатида, Россия етакчисини ҳам «дўст» деб атади. Кейинги сафар Путин, унинг маълумотларига кўра, Туркияга 2018 йилда ташриф буюради. Ўшанда Россия раҳбари «олий даражадаги ҳамкорлик кенгаши мажлисида қатнашади».
Изоҳ (0)