АҚШ президенти Дональд Трамп хусусий хайрия зиёфатида сўзлаган нутқида Афғонистонни ўзи 1968 йилда битирган Пенсильвания университетининг Уортон бизнес мактабига қиёслади, деб ёзади «РБК».
Трампнинг айтишича, ҳарбий генераллар унга «махфий ахборот»ни кўрсатган, шундан сўнг президент АҚШда Афғонистондан жангариларни сиқиб cиқаришдан бошқа йўл йўқ деган хулосага келган, акс ҳолда, АҚШ 2001 йил сентябрда юз берганига ўхшаш террорчилик ҳужумига учрайди.
«Самолётларни эгаллаб олган ва уларни Жаҳон савдо маркази минораларига йўналтирган одамлар Афғонистонда тайёргарликдан ўтган», — деди Трамп республика «террорчилар учун Уортон бизнес мактабига ўхшаши»ни таъкидлар экан.
Изоҳ (0)