ИШИД террорчи гуруҳининг уч олий мартабали етакчиси Сурияда йўқ қилинди. Бу ҳақда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция вакиллари маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Зарбалар 12–14 сентябрь кунлари амалга оширилди.
«Коалиция кучлари 12–14 сентябрь кунлари ал Майадинда ИШИДнинг уч нафар олий мартабали етакчисини йўқ қилди», — ддейилади хабарномада.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)