Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Туркия нефть экспортини фақатгина расмий Бағдод билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийга асосланиб Reuters маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Ал-Ободийнинг маълум қилишича, у Туркия бош вазири Биноли Йилдирим билан телефон орқали музокара ўтказган. Йилдирим ўзининг мамлакати Ироқ ҳукуматининг Ироқ Курдистони мустақиллиги учун ўтказилган референдумга боғлиқ талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган.

Бош вазир нефть экспорти қай тарзда Ироқ Курдистонини айланиб ўтган ҳолда амалга оширилиши ҳақида батафсил маълумот бермади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар