ИШИД террорчи гуруҳи ўз назорати остидаги Amaq ахборот агентлиги орқали Дайр аз-Завр шаҳрида россиялик ҳарбий хизматчи ўлдирилганини, яна икки нафари асирга олинганини маълум қилди. Террорчилар хатти-ҳаракатларини кузатувчи SITE Intelligence Group ташкилоти буни билдирди, деб хабар беради Meduza.
Ўз навбатида, Россиянинг «Хмеймим» авиабазаси вакили террорчилар тарқатган ахборотни тасдиқламади.
«Дайр аз-Завр вилоятида ёки Суриянинг бошқа ҳудудларида Россия қуролли кучлари йўқотишлари ёки асирга тушиши билан боғлиқ бирор воқеа қайд қилингани йўқ», — деди у «Интерфакс» агентлиги билан суҳбатда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)