Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида хорижий сармоя иштирокидаги Modern lift systems масъулияти чекланган жамияти иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур корхонанинг лойиҳа қиймати 5 миллион долларга тенг. Сармоянинг 90 фоизи хориж инвестицияси, қолган қисми маҳаллий сармоядорлар ҳиссасига тўғри келади. Йилига 300 дона лифт, 200 дона эскалатор ва траволатор ишлаб чиқариш қувватига эга корхона иш бошлаши билан касб-ҳунар коллежини битирган 25 нафар ёш мутахассиснинг доимий бандлиги таъминланди. Хитойлик мутахассислар кўмагида қайта малака оширган бу йигит-қизлар замонавий технологияларни бемалол бошқармоқда.
Келгуси йили корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати уч баробар ошади ва яна 75 янги иш ўрни яратилади.
Изоҳ (0)