Италия шимолида полиция Калабриянинг Ндрангета мафияси аъзоларини катта кўламли қуршовга олди, деб ёзади «Корреспондент.net».
24 киши, хусусан, Ндрангета билан яқин алоқаси борлиги гумон қилинаётган олий мансабли амалдор ва йирик бизнесмен қўлга олинди.
Полиция мафиози гуруҳининг Ломбардия ҳудудида бизнес ва сиёсатга кириб боришини текширмоқда. Айбловлар орасида товламачилик ва наркотикларнинг ноқонуний айланмаси бор. Қўлга олинганларнинг 21 нафарини қамаб қўйишди, уч нафарини эса уй қамоғига маҳкум қилишди, улар орасида Серегно шаҳри мэри Эдоардо Мацца ҳам бор.
Изоҳ (0)