Сурия ташқи ишлар вазири Волид Муаллим Москва Дайр аз-Зорда ҳарбий базасини жойлаштиришни режалаштираётгани ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Россиянинг Дайр аз-Зорда ҳарбий базага эҳтиёжи йўқ. Москва билан Тартус ва Хмеймим бўйича келишувимиз бор», — деди Волид Муаллим.
Вазир Сурияда Россия бош ҳарбий маслаҳатчиси ва яна бошқа ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан афсус билдирди.
Изоҳ (0)