Россия кимёвий қурол захираларини тугатишни якунлади: охирги икки жанговар ўқ-дори Удмуртиядаги заводда йўқ қилинди, дея хабар беради Meduza.
Россия президенти Владимир Путин охирги кимёвий ўқ-дорилар йўқотилишини «тарихий воқеа» деб атади.
«Буни ҳеч қандай муболағасиз тарихий воқеа деб аташ мумкин. Хусусан, совет давридан қолган аслаҳаларнинг улкан ҳажмини назарда тутиладиган бўлса», — деди Путин.
Россия президенти АҚШни кимёвий қуролни йўқ қилиш бўйича мажбуриятларини бажармасликда айблади. Путинга кўра, америкаликлар бунинг учун зарур молиявий воситалар етишмовчилигини баҳона қилиб, ўқ-дориларга барҳам бериш муддатини учинчи маротаба ортга сурмоқда.
Изоҳ (0)