АҚШ президенти Дональд Трампнинг кортежи Индианаполис аэропортига кетаётганида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида президентнинг кортежига ҳамроҳлик қилаётган мотоциклдаги полициячи жароҳатланди. У бошқарувни йўқотиб, йиқилиб тушган.
Полиция ходимига тўпиқ суяги синиши ва бош миянинг чайқалиши ташхиси қўйилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши эканлиги маълум қилинган.
Индианаполисда Трамп солиқ ислоҳотига оид нутқ сўзлади.
Изоҳ (0)