«Тахтлар ўйини» сериали юлдузлари, британиялик санъаткорлар Кит Харингтон ва Роуз Лесли яқинда тўйлари бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда 27 сентябрь куни The Guardian хабар берди.
30 ёшли жуфтлик тўйнинг санасини очиқ маълум қилмади.
Харингтон ва Лесли 2016 йил апрелида биринчи марта биргаликда жамоатчилик олдида пайдо бўлган эди. Бунга қадар улар ўз муносабатларини ошкор қилмаган эди, аммо, ОАВга кўра, улар 2012 йилдан учраша бошлаган эди.
«Тахтлар ўйини»да Кит Харингтон Старк оиласи етакчиси Жон Сноу, Роуз Лесли эса ёввойилар жангчиси Игритт образини жонлантирган. Лесли шоуни тўртинчи мавсумда тарк этган, Харингтон эса унинг охирги — саккизинчи мавсумида иштирок этади.
Изоҳ (0)