Америкалик актёр Том Круз «Америкада ишланган» фильмининг суратга олиш жараёнида ҳалок бўлган икки нафар учувчининг ўлимида айбланмоқда. Бу ҳақда учувчиларнинг қариндошларига асосланиб Daily News маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Учувчиларнинг қариндошларини таъкидлашича, фильм режиссёри Даг Лайман аввал бошида кўзда турилмаган ҳолда суратга олиш кунларини кўпайтириб, учувчиларнинг кўпроқ учишга мажбур қилган. Том Круз эса уни қўллаб-қувватлаган.
Оқибатда икки моторли самолёт Колумбиядаги тоғларга бориб урилган ва икки нафар учувчи (Алан Пурвин ҳамда Карлос Берл) вафот этган, учинчи учувчи эса омон қолган, бироқ у энди ҳеч қачон юра олмайди.
Продюсерлардан бирининг қайд этишича, суратга олиш ишларининг якуни 48 соат давом этган бўлиб, бу унинг тажрибасидаги «энг аҳмоқона» ҳаракат бўлган.
Изоҳ (0)