Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқ шимолидаги Курдистон Ишчилар партияси марраларига авиазарбалар бериб, омборлар ва логистика пунктларини йўқ қилди. Бу ҳақда Hurriyet газетасига таяниб, хабар беради «ТАСС».
Унинг маълумотларига кўра, авиазарбалар Зап ва Авашин-Басьян аҳоли пунктлари яқинига берилган.
Туркия ва Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари 25 сентябрь куни чегарада қўшма ҳарбий манёврларни бошлади. Ҳарбий машғулотлар бошлангани ҳақида шу куни Ироқ Курдистони мустақиллиги бўйича ўтказилган референдум фонида эълон қилинди.
Изоҳ (0)