ИШИД жангарилари Ироқнинг Рамади шаҳрида камида 30 нафар полициячини гаровга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса ҳақида маълум қилган Al Jazeera телеканалига кўра, Анбар вилоятининг маъмурий маркази бўлган Рамади жануби-ғарбида жангарилар қаршилик кўрсатаётган бир неча манзил қолмоқда.
Ироқ ҳукумат кучлари 16 сентябрь куни Анбар вилоятида экстремистлар марраларига кенг кўламли ҳужум бошлади. Ҳарбий кампанияга армия бўлинмалари, шиа кўнгиллилари ва чегара қўшинлари сафарбар этилган.
Уларнинг вазифалари қаторига, жумладан, жангарилар назорати остида қолаётган Акашат, Ана ва Рава шаҳарларини озод қилиш киради.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)