Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат қуролли кучларини АҚШ билан муносабатлар кескинлашаётгани сабабли суверенитетни ҳимоя қилишга тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳар бир минтақа, штат ва аҳоли пунктида ҳимояни мустаҳкамлаш вақти келди. Мудофаа занжиридаги ҳар бир ҳалқа Венесуэланинг тинч, суверен давлат сифатида олдинга силжишини таъминлаши лозим», — таъкидлади Мадуро.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлага қарши янги санкцияларни жорий этди. Шунингдек, Қўшма Штатларга фуқаролари кириши ман этилган давлатлар рўйхатини кенгайтириб, улар қаторига Венесуэлани ҳам қўшди.
Изоҳ (0)