Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Британиянинг Dyson пилесос ишлаб чиқарувчи компанияси эндиликда электрокар ишлаб чиқариш билан шуғулланишини маълум қилди. Автомобиль 2020 йилда тайёр бўлади, унинг устида 400 дан ортиқ «кучли мутахассислар» иш олиб бормоқда. Лойиҳа учун 2,6 миллиард доллар тикилган, деб хабар берди TJournal.

Фото: The Verge

Фото: The Verge

«Жеймс Дайсон ҳозиргина Dyson ходимларига батареяли электрокарлар устида иш бошлашимизни маълум қилди. Автомобиль 2020 йилга тайёр бўлади», — дейилади компаниянинг Twitter’даги саҳифасида.

Мен анчадан бери ҳавонинг ифлосланиш муаммосига қарши ечим топишни истардим. Ниҳоят ҳозирда бизнинг технологияларимизни битта маҳсулотга бирлаштириш имконияти пайдо бўлди.

Жеймс Дайсон, Dyson раҳбари

Дайсоннинг The Guardian нашрига маълум қилишича, фирма спорткар эмас, замонавий машиналардан «тубдан фарқ қилувчи» автомобиль яратишни режалаштирмоқда. Шунингдек, унинг таъкидлашича, мижозлар унинг дизайнини кўришни исташса — кутишлари керак. Компания раҳбари яратилажак электрокарнинг нархини аниқлаштирмади, бироқ автомобиль қиммат бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

The Guardian Dyson’ни Tesla’нинг асосий рақобатчиларидан бири дея баҳолади. Tesla’нинг Model 3 электрокари 47 минг доллар, модель С электоркари эса 83 мингдан 175 минг долларгача туради.

Дйсон компаниясига 1987 йилда асос солинган. У маиший техника воситаларини, жумладан, пилесос, вентилятор, иситгич ва фен ишлаб чиқаради. Сўнгги йилларда компания Осиёдаги савдо ҳажмини кенгайтирди, шунингдек, Буюк Британия ва Сингапурда янги тадқиқот марказларини очди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар