Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги Юйхуан шаҳрида иккита уйнинг ёниб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна 12 нафар киши куйиш жароҳатини олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ёнғин маҳаллий вақт билан 00:13 да юз берган. Олов 150 квадрат метр майдонни қамраган. Ҳозирда ҳодиса жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Икки киши жиддий жароҳат олган, улар оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Яна 10 кишининг турли даражадаги жароҳатлар олгани маълум қилинди.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча маълум эмас, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тергов-суриштирув ишларини бошлаган.
Изоҳ (0)