Хитой қирғоқ ҳимояси хизматининг 4 та патруль катери Шарқий Хитой денгизидаги Япония ҳам даъвогарлик қилаётган баҳсли Дяоюйдао (японларда — Сенкаку) ороллари ҳудудига кирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Патруль кемалари архипелагга доимий инспекцияни амалга ошириш учун йўл олди», — дейилади Хитой давлат океанография бошқармаси хабарида.
Қайд этиш жоизки, 2016 йил августида Хитой мамлакат кемаларининг баҳсли акваторияда пайдо бўлишига норозилик билдирган Япониянинг иддаоларини рад этганди. Хитой элчиси Чэн Юнхуа эса мамлакатининг мазкур ҳудуддаги фаоллигини «мутлақо табиий ҳолат» деб атади.
Ўз навбатида, Япония ҳукумати ҳудудлар билан боғлиқ баҳсларни олий даражада муҳокама этишга чақирмоқда.
Изоҳ (0)