Турк эстрада юлдузи Сердар Ўртач 25 сентябрга ўтар кечаси Тошкентга етиб келди. Хонандани унинг Тошкентдаги концерти ташкилотчилари ва журналистлар кутиб олган.
Аввал хабар берилганидек, туркиялик хонанда 25—26 сентябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида концерт беради. Мазкур дастур давомида Ўртач «Қўшиқ» номли ўзбекча таронани куйлаши ҳам режалаштирилган.
Концерт продюсери Саъдулла Абдуллаевнинг журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилишича, Сердар Ўртач концертда қўшиқларни жонли ижрода куйлайди.Концертда Сердар Ўртач жонли куйлайди. Созандалари кўплиги, уларнинг йўл харажатлари катта маблағ талаб қилгани боис, хонанда барча созандаларни ҳам ўзи билан олиб кела олмади. Шу сабаб концерт мусиқаси фонограмма асосида, қўшиқлари эса жонли бўлади.Хабар беришларича, Сердар Ўртач концертининг чипталари 40 минг сўмдан 1 млн сўмгача бўлган нархларда сотувга чиқарилган.Сердар Ўртач биринчи марта бундан 11 йил аввал — 1996 йили «Истиқлол» санъат саройида концерт берган эди. Кейинчалик биз уни яна олиб келмоқчи бўлдик, аммо баъзи сабабларга кўра бу режалар амалга ошмади. Мана, 25—26 сентябрга бу насиб қилган экан.
Саъдулла Абдуллаев, концерт продюсери ва режиссёри
Изоҳ (0)