Сочида «Новая волна» халқаро танловининг якуний учинчи куни ўз ниҳоясига етди, деб ёзади ОК Magazine. Унда иштирокчилар ўз композицияларини ижро этди.
Чиқишлар якунлангач, якуний натижалар жадвали тузилди. Барча танлов кунларидаги баллар жамлангач, биринчи ўринга бир йўла уч нафар қатнашчи даъвогарлик қилди, булар — ўзбекистонлик Сардор Милано, Молдовадан DOREDOS гуруҳи ва арманистонлик Эрна Мир. Уларнинг барчаси 362 баллдан тўплади.
Мусобақа жадвалида кейинги ўринларни Сюзанна Мелконян ва LILU (Вьетнам) банд этди.
Ғолиблар 14 сентябрь куни эрталаб анъанавий матбуот анжуманида расман эълон қилинади, кечқурун эса якуний концерт чоғида ҳайъат ғолибларга мукофотларни топширади.
Изоҳ (0)