Россиянинг Сочи шаҳрида 14 сентябрь куни оммабоп мусиқаларнинг ёш ижрочилари танлови — «Новая волна» ўз ниҳоясига етди. Биринчи ўринни бирданига уч киши эгаллади. Ғолиблардан бири — ўзбекистонлик Сардор Милано тақдирлаш кунида 26 ёшга тўлди.
Star Ҳитънинг ёзишича, Сардор танлов доирасида Филипп Киркоров билан танишган. Киркоров унга «Азиявидение» шоусига боришни тавсия қилган ва унга ишонч билдирган.
«Мен учун бу жуда ёқимли эди, умид қиламанки, у менга ишонади», — деб ҳикоя қилган Сардор нашрга берган интервьюсида.
Изоҳ (0)