«Главная сцена» ғолиби ва «Голос» шоуси финалчиси ўзбекистонлик Сардор Милано Россияда бўлиб ўтаётган «Новая волна» халқаро мусиқий танловда қатнашмоқда. Шу муносабат билан қўшиқчи ўз мухлисларидан уни руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни сўради.
«Овоз бериш аллақачон очилди! Азизлар! Агар мени «Новая волна» фестивалида руҳан қўллаб-қувватлашни хоҳласангиз, ушбу суратни ўз саҳифангизга #sardormilano хэштеги билан жойлаб, SMS ёки банк картаси ёрдамида овоз беринг. Битта рақамдан кўпи билан ўн марта овоз жўнатиш мумкин. Менинг рақамим — 13. Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон овоз бериши мумкин», — деб ёзди Сардор Милано Facebook’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Милано шу йилнинг апрелида оммабоп мусиқа ёш ижрочиларининг «Новая волна» танлови ярим финалида ғолиб бўлган ва финалга йўл олган эди. «Новая волна» танлови финали 8—15 сентябрь кунлари Сочида бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ (0)