Linkin Park гуруҳи яккахони Честер Беннингтоннинг беваси Талинда унинг ўз жонига қасд қилишидан сал олдинроқ олинган видеони эълон қилди. Роликни у Twitter’га жойлади.
«Унинг ўлимидан атиги 36 соат аввал депрессия биз учун мана шундай кўринган эди. У бизни жуда қаттиқ яхши кўрарди, ва биз ҳам уни яхши кўрардик», — дея изоҳ ёзди у.
Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли мусиқачи 20 июль куни ўз уйида ўлик ҳолда топилган эди. Тиббий экспертиза унинг ўз жонига қасд қилганини тасдиқлади.
This is what depression looked like to us just 36 hrs b4 his death. He loved us SO much & we loved him. #fuckdepression #MakeChesterProud pic.twitter.com/VW44eOER4k
— Talinda Bennington (@TalindaB) September 16, 2017
Изоҳ (0)