Каталонияликларнинг салкам 60 фоизи автоном ҳамжамият расмийлари 1 октябрда ўтказишни режалаштираётган мустақиллик тўғрисидаги референдум ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга эмаслигини билдирмоқда. Меtroscopia жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази сўрови натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «РИА Новости».
Овоз беришнинг халқаро нуқтаи назардан қонунийлиги ҳақидаги саволга каталонияликларнинг 57 фоизи салбий жавоб берди, 38 фоизи маъқуллади, қолганлари аниқ тўхтамга келмади ёки жавоб беришдан бош тортди.
Шу билан бирга, каталонияликларнинг 82 фоизи можаро ечими Мадрид билан келишилган референдум ўтказилишида, деб ҳисобламоқда.
Сўров 18—21 сентябрь кунлари Каталониянинг барча ҳудудида ўтказилди. Унда 2200 киши иштирок этди.
Маълумот учун, сўровларга кўра, Каталония мустақиллигини автоном ҳамжамият аҳолисининг 41 фоизи қўллаб-қувватламоқда, 49 фоизи бунга қарши чиқмоқда.
Фуқаролик гвардияси 20 сентябрь куни ўтказган махсус операция давомида 14 киши қўлга олинди, 41 та тинтув ўтказилди, референдумда овоз бериш учун тайёрлаб қўйилган салкам 10 миллион бюллетен мусодара этилди.
Изоҳ (0)