Мьянма ғарбидаги Ракхайн штатида роҳинжа жангарилари томонидан ўлдирилган ҳинд миллатига мансуб шахсларнинг оммавий қабри топилди. Бу ҳақда, Мьянма ҳарбийларига асосланиб, France Presse агентлиги хабар бермоқда.
«Ҳарбийлар роҳинжалар томонидан ўлдирилган 28 ҳинднинг жасадларини аниқлади», — дея мянмалик генералнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «ТАСС».
AFP маълумотларига кўра, ҳудуднинг фуқаролик маъмурияти ҳам оммавий қабр топилгани ҳақидаги ахборотни тасдиқлаган.
Бир неча миллат ва дин вакиллари, хусусан, роҳинжалар зич яшайдиган Ракхайн штатидаги вазият 25 августдан кескинлашиб кетди.
«Роҳинжаларни қутқариш бўйича Аракан армияси»нинг юзлаб жангарилари полиция таянч пунктларига ҳужум қилган, оқибатда ҳукумат кучлари жавоб қайтарган.
Ўтган давр мобайнида 400 дан зиёд қуролли тўқнашувлар қурбонига айланди, бир неча юз минг роҳинжалар эса Ракхайнни ташлаб, Бангладешга қочиб ўтишга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)