АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар жиддий тайёргарликни талаб қилади. Бу ҳақда Афғонистон президенти Ашраф Ғани маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«У зарур маълумотларга эга, кўриш ва эшитишга тайёр. Бироқ бу жиддий тайёргарликни талаб қилади. Агар унинг диққатини сақлаб қолишни истасангиз, икки дақиқа мобайнида барчасини етказиб, тушунтиришга улгуришингиз керак», — деди Ашраф Ғани.
Маълумот учун, Афғонистон президенти Трамп билан ўтган ҳафта БМТ Бош ассамблеяси 72-сессияси доирасида учрашганди.
Изоҳ (0)